2015 йилда валюта сиёсатидаги ўзгаришлар бозорни ҳаракатга келтирган энг йирик омил бўлмоқда, деб ёзади Business Insider.
Асосий воқеалар Европа Марказий банкининг январь ойида янги миқдорий юмшатиш (облигация сотиш орқали электрон пул эмиссиясини ошириш – «Дарё») дастурини эълон қилиши, Швейцария Миллий банкининг кутилмаганда Швейцария франкининг еврога нисбатан боғлиқлигини бекор қилиши ва Дания Марказий банкининг 3 ҳафта ичида фоиз ставкаларини тўрт марта қисқартириши бўлди. Энди эса АҚШ Федерал захирасидан бунга жавоб кутишмоқда.
Германиянинг Deutsche Bank банки иқтисодчиси глобал валюта сиёсатидаги ушбу жараён бўйича қисқа шарҳ тайёрлаган. Унда айтилишича, кутилмагандек туюлса-да, буларнинг барчаси Ўзбекистондан бошланган.
«Мода трендлари Париж ёки Миландан бошланса, валюта сиёсати шамоллари Тошкентдан эсди. Ўзбекистон Марказий банки 5 январда фоиз ставкаларини қисқартириш билан 2015 йилнинг йўналишини белгилаб берди. Шундан бери, бу ишни G20 давлатларининг ярми, жумладан ушбу ҳафтада Австралия ва Хитой амалга оширди. Бозорлар ҳайратга тушди. G20 давлатларининг ўнтасида ўртача ставка 7 фоиздан ошди, қолган 10 тасида эса 3 фоиздан ортди. Шунга қарамай, акциялар бозоридаги ютуқлар юмшатиш сиёсатини қўллаган давлатлар валюталари долларга нисбатан ўртача тўрт фоиздан пасайди, қолган давлатларда эса айирбошлаш ставкалари ўзгаришсиз қолди. Соф натижа: акцияларнинг долларда ифодаланган даромадлилик даражаси ‘Тошкент тренди’га эргашганлар ва унга қарши турганлар учун бу йил бир хил – ўртача 2 фоизни ташкил этади», − дейилади Deutsche Bank анализида.
Изоҳ (0)