7 январь куни Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрида содир этилган бир нечта портлаш оқибатида 37 киши ҳалок бўлди, 86 киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
Бағдод шарқида террорчи ўзини портлатиши оқибатида 22 киши ҳалок бўлиб, камида 45 киши жароҳат олган. Шаҳар марказида жойлашган бозозрдаги портлаш туфайли эса 11 киши ҳалок бўлиб, 26 киши жароҳат олган.
Учинчи бомба Ироқ пойтахтининг жануби-ғарбида портлаган ва оқибатда 15 кишига зарар етган. Ҳужумлар учун жавобгарликни ҳозирча ҳеч ким ўз бўйнига олмаган.
Изоҳ (0)