Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қозоғистон билан республикага Россия маҳсулотлари етказилишини тақиқлаш ёки чеклаш бўйича музокаралар олиб боргани йўқ. Бу ҳақда қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Андрей Волков ТАССга маълум қилди, деб ёзади «РБК».

Фото: Reuters

Фото: Reuters

«Йўқ, бизда ахир Божхона иттифоқи бор», — деди у мухбирнинг Россия ва Қозоғистон ўртасида ушбу мавзудаги эҳтимолий музокаралар  ҳақида берган саволига жавобан.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия маҳсулотларига тақиқ ва чекловлар киритишни сўраб, Қозоғистон ҳукуматига Қозоғистон тадбиркорлари миллий палатаси вакиллари мурожаат қилгани хабар берилган эди. Уларнинг айтишича, нархлар тушиб кетиши натижасида қозоғистонлик ишлаб чиқарувчилар россияликлар билан рақобатлаша олмайди.

Остона нефть маҳсулотлари, автомобиллар ва улар учун аккумуляторлар, қурилиш арматураси, гўшт, товуқ тухуми, макаронлар, қандолат моллари, ун ва шарбатларга эмбарго киритишни талаб қилгани хабарда айтилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?