Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

15 нафар америкалик сенаторлар АҚШ президенти Барак Обама ва НАТО раҳбариятига мактуб ёзиб, Украина чегараларини Россия тажовузидан ҳимоя қилиш мақсадида унга бериладиган ҳарбий ёрдамни кўпайтиришни талаб қилди. Бу ҳақда «Европейская Правда» хабар берди.

Фото: unian.net

Фото: unian.net

«Мен Обамага Украина армиясига россияпараст жангарилар билан курашиш учун ҳарбий ёрдам, жумладан танкка қарши қурол ва зирҳли машиналар юборишни сўраб хат ёздим. Биз уларга ўз озодлигини ҳимоя қилиш учун қўлимиздан келганча ёрдам беришимиз керак», — деб ёзди мактуб муаллифларидан бири республикачи сенатор Роб Портман ўзининг Facebook саҳифасида.

Портман ўз сайтига ушбу хатнинг тўлиқ матнини жойлади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Тошкентда зўравонликка қарши кураш бўйича халқаро анжуман — суратларда
Дунё
Трампнинг собиқ маслаҳатчиси президент сайловида қатнашишга тайёрлигини билдирди
Маданият
«Кунига 1 000 доллар топганда талаш бўлган ота кексайганда ҳеч кимга керак бўлмай қолди» — Бобомурод Ҳамдамовнинг келини оиладаги келишмовчиликлар ҳақида (видео)