2014 йил Ўзбекистонда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаларига кенг жалб қилиш, уларнинг ўз бизнесини йўлга қўйиши, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ лойиҳаларини молиялаштиришга 201 миллиард сўм (2013 йилга нисбатан 1,4 баробарга кўп) кредит маблағлари йўналтирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки расмий сайтида хабар берилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 июндаги 175-сонли қарорига асосан Ўзбекистон банклари ассоциацияси ҳузурида ташкил этилган Инвестиция лойиҳалари бўйича лойиҳа ҳужжатларини тайёрлашни молиялаштириш жамғармаси томонидан 2014 йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этилган лойиҳаларнинг 33 таси маъқулланиб, мазкур инвестиция лойиҳалари бўйича тегишли ҳужжатлар ишлаб чиқарилиши молиялаштирилди.
Шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг 105 та лойиҳаси доирасида тижорат банклари томонидан 49,3 миллиард сўм миқдорида кредитлар ажратилди.
Изоҳ (0)