Зимбабве президенти Роберт Мугабе Африка иттифоқининг янги раҳбарига айланди, дея хабар бермоқда Interfax. У бу лавозимда Мавритания президенти Муҳаммад Улд Абдул Азиз ўрнини эгаллади.
90 ёшли Мугабе Аддис-Абебадаги саммитда тўпланган ҳамкасблари олқишлари остида Азиз билан қўл сиқишди.
«Мени бундай ҳурматли органга раислик қилиш учун сайлаган экансиз, масъулиятни тўлиқ ҳис қилган ҳолда тавозе билан коллектив қарорингизга бўйсунаман», — деди Мугабе.
Изоҳ (0)