Қирғизистонлик абонентлар бошқа мобил операторга ўтишда ўз телефон рақамларини сақлаб қолиши мумкин бўлади. Бу ҳақдаги қонун лойиҳаси 28 январь, чоршанба куни Жогорку Кенеш мажлисида учинчи ўқишда қабул қилинди, деб ёзади «Knews.kg».
Қонун лойиҳасига мувофиқ, 2016 йил 1 январигача бўлган муддатда барча мобил уяли алоқа операторлари ва мобил уяли алоқа хизматини етказиб берувчилар абонентларни рақамлар кўчувчанлиги хизматидан фойдаланиш имконияти билан таъминлашга мажбур.
Изоҳ (0)