Россия атрофида юзага келаётган ҳарбий-сиёсий вазият муносабати билан мудофаа вазирлиги стратегик йўналишларда қўшинлар ва кучлар гуруҳларини кучайтиради. Бу ҳақда ҳарбий идора раҳбари Сергей Шойгуга таяниб, Interfax хабар берди.
Тегишли ўзгартиришлар ўтган йилнинг декабрида идора раҳбари томонидан тасдиқланган 2015 йил учун мудофаа вазирлиги фаолияти режасига киритилди.
Шойгу сўзларига кўра, «Қуролли кучларни замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминлаш кўрсаткичлари аниқланди, ҳарбий шаҳарчалар ва ҳарбий мақсаддаги объектлар қурилишининг боришига тузатиш киритилди».
Изоҳ (0)