Саудия Арабистони битта ўзи нефть бозорида мувозанатни тартибга солмоқчи эмас, дея хабар бермоқда Interfax Saudi Arabian Oil (Aramco) нефть қазиб чиқарувчи давлат корпорацияси раҳбари Халид ал Фалиҳга таяниб.
«Бозорни иқтисодий қонунлар, хусусан талаб ва таклиф мувозанатига алоқадор қонунлар бошқаради. Саудия Арабистони якка ҳолда ушбу мувозанатни тартибга солмоқчи эмас», — деди у.
Шу тариқа, Aramco раҳбари ўз мамлакати ҳукумати позициясини тасдиқлади, улар кўп бора дунё бозоридаги нархни ушлаб туриш учун нефть қазиб чиқариш ҳажмини камайтириш имконияти ҳақида гапирган, бироқ бунда бозорнинг бошқа иштирокчилари ҳам ҳамкорлик қилиши шартини қўйган эди.
Изоҳ (0)