АҚШнинг Колорадо штати Денвер шаҳри полицияси ходимлари 16 ёшли қизни отиб ўлдирди. Ҳукумат марҳум қизнинг исмини ошкор қилмади, аммо унинг яқинлари қизнинг исми Жессика Эрнандес эканлигини айтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Воқеа 26 январь, душанба куни содир бўлди. Маҳаллий ҳокимият органлари баёнотида таъкидланишича, ўғирланганлиги аниқланган машинага икки полиция ходими яқинлашмоқчи бўлганида, тўсатдан машина улар томонга юра бошлаган ва натижада полиция ходимларидан бири жароҳат олган.
Бунга жавобан, ўсмир қиз ўтирган машина ўққа тутилган. Гувоҳлар кўрсатмаларига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари машинадан қизни чиқариб олган ва қўлларига кишан солган, шундан сўнггина улар қизнинг ўлганлигини тушунган.
Изоҳ (0)