БМТ маълумотларига кўра, Лотин Америкаси минтақасида жаҳон аҳолисининг атиги 8 фоизи яшаса-да, тадқиқотлар бутун дунёдаги қотилликларнинг учдан бир қисми айнан шу ҳудудда содир этилишини кўрсатди, деб хабар бермоқда «Вести Экономика».
Наркотрафик, жиноий гуруҳлар ўртасидаги урушлар, сиёсий беқарорлик, коррупция ва камбағаллик − буларнинг барчаси минтақада жиноятчилик билан боғлиқ вазият янада ёмонлашувига сабаб бўлмоқда. Шу сабабли ҳам Мексиканинг Жамоатчилик хавфсизлиги ва жиноят ҳуқуқи бўйича кенгаши томонидан тузилган рейтингнинг юқори ўринларини айнан шу минтақа шаҳарлари эгаллади.
Аҳолиси 300 мингдан ортиқ шаҳарлардан тузилган рейтингда жанг ҳаракатлари олиб борилаётган ҳудудлардаги ўлим ҳолатлари инобатга олинмаган, шу сабабли баъзи шаҳарлар унга кирмаган. Рўйхатга жами 50 та шаҳар киритилган бўлиб, улардан 20 тасини эътиборингизга ҳавола этамиз.
20. Терезина, Бразилия: 100 минг кишига 49,49 қотиллик
19. Сент-Луис, Миссури, АҚШ: 100 минг кишига 49,93 қотиллик
18. Белен, Бразилия: 100 минг кишига 53,06 қотиллик
17. Салвадор, Бразилия: 100 минг кишига 54,31 қотиллик
16. Куяба, Бразилия: 100 минг кишига 56,46 қотиллик
15. Виктория, Бразилия: 100 минг кишига 57 қотиллик
14. Кейптаун, ЖАР: 100 минг кишига 60 қотиллик
13. Сан-Салвадор, Салвадор: 100 минг кишига 61,21 қотиллик
12. Сюдад-Гуаяна, Венесуэла: 100 минг кишига 62,13 қотиллик
11. Натал, Бразилия: 100 минг кишига 63,68 қотиллик
10. Сан-Луис, Бразилия: 100 минг кишига 64,71 қотиллик
9. Кали, Колумбия: 100 минг кишига 65,25 қотиллик
8. Форталеза, Бразилия: 100 минг кишига 66,55 қотиллик
7. Валенсия, Венесуэла: 100 минг кишига 71,08 қотиллик
6. Масеё, Бразилия: 100 минг кишига 72,91 қотиллик
5. Дистрито Сентрал, Гондурас: 100 минг кишига 77,65 қотиллик
4. Жуан Песоса, Бразилия: 100 минг кишига 79,41 қотиллик
3. Акапулко, Мексика: 100 минг кишига 104,16 қотиллик
2. Каракас, Венесуэла: 100 минг кишига 115,98 қотиллик
1. Сан-Педро-Сула, Гондурас: 100 минг кишига 171,20 қотиллик
Изоҳ (0)