Apple компанияси 2015 йил I молиявий чорагидаги (2014 йил 1 октябрдан 31 декабргача) ишлари натижаларини эълон қилди, деб хабар бермоқда «LookAtMe.ru».
Уч ойда компания жами 74,6 миллиард доллар ишлаб топган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу давридан 29,5 фоизга кўпдир (2014 йил I молиявий чорагида 57,6 миллиард доллар бўлган). Соф фойда эса 18 миллиард долларни ташкил этган. Бу ўтган йилнинг шу давридаги 13,1 миллиард долларлик фойдадан 37,4 фоизга кўпдир.
Компания ўзининг ҳам, Fortune мустақил таҳлилчиларининг ҳам тахминларидан анча юқори кўрсаткич қайд этган. Apple ушбу даврда 63,5–66,5 миллиард доллар ишлашни тахмин қилган бўлса, Fortune ушбу компания 68,71 миллиард доллар даромад қилишини айтган.
Apple даромадлари бутун тарих давомида нефть компанияларининг, масалан, «Газпром», Royal Dutch, Shell ва ExxonMobiл кабиларнинг кўрсаткичларини ортда қолдирган.
Бу вақт мобайнида Аплле ўтган йилнинг шу даврига қараганда 46 фоиз кўпроқ iPhone (74,5 миллион дона), 14 фоиз кўпроқ Mac компьютерлари (5,5 миллион дона) ва 17,7 фоиз камроқ iPad (21,4 миллион дона) сотган.
Изоҳ (0)