Хитойнинг AlcatelOneТоuch савдо белгисига эгалик қилувчи TCL Communication компанияси Ўзбекистон пойтахтида ўзининг биринчи сервис марказини очмоқчи. Бу ҳақда AlcatelOneТоuch савдо белгисининг Ўзбекистондаги расмий дистрибьютори BM Store’га таяниб, «Mobinfo.uz» хабар берди.
Сервис маркази февралда хизмат кўрсата бошлаши режалаштирилган. Бу ерда AlcatelOneТоuch маҳсулотлари фойдаланувчиларига ушбу фирма ишлаб чиқарган барча мобил қурилмалар таъмири бўйича хизмат кўрсатилади.
«Меркато» савдо маркази («Флешка» савдо мажмуаси ёнида жойлашган)да очиладиган сервис марказида «шоу-рум» ҳам бўлиб, у ерда истеъмолчилар AlcatelOneТоuch мобил маҳсулотларини синаб кўриши мумкин бўлади.
Изоҳ (0)