Тошкентнинг «Локомотив» клуби ҳужумчиси Александр Гейнрих Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё кубогидаги иштироки борасидаги фикрларини билидириб, терма жамоага қайтиш учун курашишини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Sports.uz».
«Қатардаги Осиё кубогида биринчи марта ўз даражамизни кўрсатиб, ярим финалгача боргандик. Бу сафар эса ҳиссиётларим бошқача. Йигитларга қаттиқ мухлислик қилдим. Вазифа бажарилмагани қайғули, бироқ йўлда давом этиш керак. 2018 йилги Жаҳон чемпионати сарлашида терма жамоа сафида ўйнаш учун курашаман.
Ҳозирда терма жамоага «ёш қон» олиб келиш ҳақида гапириш авж олган. Ёшлар келиши яхши, марҳамат. Лекин бу барча «қариялар»ни бутунлай ҳисобдан чиқариш дегани эмас. Мен кучага тўлганман, ўзимга ишонаман. Сизни ҳам ҳали ўйнай олишимга ишонтираман», – деди Гейнрих.
Изоҳ (0)