«Кордоба»га қарши (2:1) учрашувда ҳимоячи Эдмарнинг юзига зарба бергани учун майдондан четлатилган «Реал Мадрид» ҳужумчиси Криштиану Роналду узоқ муддатли дисквалификациядан қутулиб қолиши мумкин, деб хабар беради «Stadion.uz».
Учрашувни бошқариб борган Алехандро Хосе Эрнандес ўйин баённомасига ушбу вазиятни қуйидагича изоҳлаган: «83-дақиқада Роналду тўпга эгалик қилмаган рақибга зарба берди».
Marca нашрининг тахминича, ҳакам Роналдунинг хатти-ҳаракатини «тажовузкор» сифатида баҳоламагани учун футболчининг дисквалификацияси узоқ муддатли бўлмаслиги мумкин.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам Криштиану келаси турда бўладиган «Реал Сосьедад»га қарши учрашувни ўтказиб юбориши аниқ.
Изоҳ (0)