Буюк Британияда эр-хотинлар ажралиш ҳолатларининг учдан бир қисмида Facebook ижтимоий тармоғидан иқтибос келтирилмоқда. Бу ҳақда The Daily Mirror газетасига асосланиб «Сегодня.ua» хабар бермоқда.
Янги тадқиқот натижаларига кўра, ижтимоий тармоқдан олинаётган маълумотлар эр-хотинларнинг ўзини нотўғри тутиши ҳақидаги далиллар сифатида тобора кўпроқ фойдаланилмоқда. Facebook «ўзи истамаган ҳолда» жуфтларнинг хиёнати, янги муносабатлари ҳақида маълумотларни тақдим этмоқда.
Ҳуқуқшунослар ҳам ижтимоий тармоқдаги пост ва суратлар тегишли фаол ҳавола кўрсатилган ҳолда судда далил сифатида кўрсатилиши мумкинлигини қайд этган. Фотосурат ва изоҳлар одамларнинг муносабатлари, шунингдек ўзлари тасвирлаган турмуш тарзига тўғри келмайдиган ҳаёт кечиришини кўрсатиш учун ҳам ишлатилиши мумкин.
Изоҳ (0)