Бухоро вилоятида беш марта қамалган шахс ўз келинини болта билан уриб ўлдирди. Бу ҳақда «Ҳуқуқ» газетасига таяниб, «Kun.uz» хабар бермоқда.
Қайд этилишича, судланувчи «йўқ жойдан жанжал чиқаришга уста» бўлган. Бунгача у 1996 йил ўз хотинини ўлдиргани учун «хавфли рецидивист» деб топилган.
Маълум бўлишича, келини йиғилиб қолган шишаларни олиб чиқиб, сотиб юбормоқчи бўлиб, оғилхонага кирган, бироқ у ердан чиқаётган оёқ остида турган этикка қоқилиб кетган.
Қайнота келинидан «этикни жойига қўйиш»ни қатъий талаб қилган, келин бу ҳолатга индамаган, буни беписандликка йўйган қайнота дастлаб келинига хаскаш дастаси билан ҳужум қилган. Келин оғилхонадан югуриб қочиб чиққанида, қайнота унга етиб олиб, йиқитиб, сочидан судраб оғилхонага олиб кирган ва болта билан келиннинг бошига ураверган.
Қайнота 25 йилга озодликдан маҳрум этилди, ҳалок бўлган келиннинг эса уч, беш ёшли ва олти ойлик уч нафар фарзанди эри билан қолди.
Изоҳ (0)