Франциянинг энг йирик нашри – Le Monde газетасининг Twitter ижтимоий тармоғидаги аккаунтига хакерлик ҳужуми уюштирилди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Хакерлар Сурия ҳукуматига яқин бўлган Сурия электрон армияси гуруҳига алоқадор эканлигини маълум қилган. Le Monde газетасининг Twitter’даги саҳифасида «Мен Шарли эмасман» шиори, халқаро коалиция томонидан Сурия бомбардимон қилинишига эътирозлар, шунингдек Фаластин ва «очдан ўлаётган» Африка халқларини қўллаб-қувватлаб шиорлар ёзиб қолдирилган.
Киберҳужум натижасида Le Monde ўзининг Twitter’даги саҳифасини вақтинчалик блоклашга мажбур бўлган. Ҳаммасини қайта изга тушириш учун мутахассисларга бир соатдан кўпроқ вақт кетган.
Изоҳ (0)