Жорий йилнинг июль ойида 135 ёшни қарши оладиган Қорақалпоғистон Республикасида яшовчи Тўти Юсупова Эйфел минорасидан тўққиз ёшга, Гиннеснинг рекордлар китоби версияси бўйича икки карра жаҳон рекордчисидан 17 ёшга катта деб хабар бермоқда Uzbekistan Today.
Нашр таниқли китоб муаллифларини ушбу фактга эътибор қаратмаётгани учун танқид остига олган. Шунингдек, Тўти Юсупова Ўзбекистонда уч асрни кўрган ягона инсон эмаслиги ҳам қайд этилган. Сўнгги маълумотларга кўра, фақатгина 100 ёшдан ошган вакиллари сони 26 нафарни ташкил этувчи Қорақалпоғистоннинг ўзидан жаҳон рекорди учун камида яна икки киши даъвогарлик қилиши мумкин: Тахтакўпир туманида яшовчи 114 ёшли Бибихон Холниёзова ҳамда Элликқалъа ва Тўрткўл туманларида яшовчи 112 ёшли Пошшо Юсупова.
Эслатиб ўтамиз, япониялик Дзироэмон Кимура дунёдаги энг кекса киши сифатида икки марта Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган бўлиб, иккинчи мартада 115 ёш 253 кунлик кўрсаткич билан қайд этилган.
Изоҳ (0)