GM Uzbekistan қўшма корхонаси 2014 йилда Россияга автомобиль сотишни 2013 йилга қараганда 38 фоизга − 37 695 тагача қисқартирди. Бу ҳақда Европа бизнес уюшмаси Автомобиль ишлаб чиқарувчилар қўмитаси маълум қилди, деб хабар бермоқда UzDaily.
Қўмита маълумотларига кўра, 2014 йил декабрь ойида компания автомобиль сотишни 2013 йилнинг шу даврига нисбатан 62 фоизга қисқартирган ва 2,34 минг бирликни ташкил этган.
GM Uzbekistan’нинг 2014 йил январь−декабрь ойларида Россия бозоридаги улуши 1,5 фоизни ташкил қилган, 2013 йилда эса бу кўрсаткич 2,2 фоизга тенг бўлган. 2014 йил декабрда компаниянинг Россия бозоридаги улуши 0,9 фоизгача тушган (2013 йил декабрда 2,3 фоизга тенг бўлган).
2014 йил якунларига кўра, GM Uzbekistan Россияда автомобиль сотиш бўйича 27-ўринни эгаллаган. Компания сотаётган моделлардан бирортаси энг кўп сотилган 25 автомобиль моделлари рўйхатига киритилмаган.
Изоҳ (0)