Австралиянинг Брисбен шаҳрида Осиё кубоги гуруҳ босқичи иккинчи турид доирасидаги Ўзбекистон ва Хитой терма жамоалари ўртасидаги ўйиннинг биринчи бўлими якунланди.
Хитойликлар устунлигида бошланган бўлим Ўзбекистон устунлиги билан якунланди ва бу ҳисобда ҳам ўз аксини топди. 22-дақиқада Одил Аҳмедов томонидан киритилган гол Ўзбекистоннинг минимал ҳисобдаги устунлигини таъминламоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Дарё» ушбу ўйиндан онлайн олиб бормоқда.
Изоҳ (0)