Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари нафақат ижодда, балки ижтимоий тармоқларда ҳам фаолдир. Улар баъзан шахсий ҳаётларига алоқадор суратлар билан ҳам бўлишади. Фотогалерея учун расмлар қидириш жараёнида айниқса аёл санъаткорлар ўз фарзандларини кўз-кўз қилишни яхши кўришига гувоҳ бўлдик.
Қуйида уларнинг баъзилари билан танишишингиз мумкин.
Ўзининг турли ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида хонанда Лола қизи Шаҳина ва ўғли Шоҳдиёрнинг расмларини, баъзан улар муҳрланган видеоларни жойлашни яхши кўради.
Шаҳзода ҳам ундан қолишмаган ҳолда ўғиллари Солиҳ ва Холиднинг суратлари билан доимий равишда бўлишиб боради.
Нилуфар Усмонова ўғиллари билан фахрланишини яширмайди ва интернетни улар билан тушган расмлари билан тўлдириб боради.
Райҳон ва Зиёда ҳам ўз фарзандларини тез-тез суратга олиб, уларни мухлисларига намойиш этиб боради, бироқ иккаласи ҳам болаларининг юзларини кўрсатмайди (эҳтимол ёмон кўздан асраш мақсадида).
Актриса ва телебошловчи Райҳон Уласенованинг фарзандлари ҳамда сухандон Нилуфар Сотиболдиеванинг қизи суратини ижтимоий тармоқлардан топа олмадик, бироқ бошқа манбадан олиб жойладик.
Эркак санъаткорларга келсак, актёр Бобур Йўлдошев уч нафар фарзанднинг отаси. У интернетда болаларининг расмларини тез-тез эълон қилиб туради.
Instagram’дан хонандалар Шароф Муқимов ва Севинч Мўминованинг қизлари — Лайлонинг суратини ҳам топиб олдик.
Серфарзанд оталардан яна бири «Божалар» гуруҳи яккахони Жаҳонгир Позилжоновдир.
Яқинда Улуғбек Раҳматуллаев ўз мухлислари талабларига биноан тўнғич ўғли билан тушган суратини ўз саҳифасида бўлишди.
Изоҳ (0)