Дунёдаги энг йирик спорт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи компания Nike Inc. бу йил «Келажакка қайтиб» (Back To The Future) кинотрилогияси бош қаҳрамони Марти Макфлайнинг ўзи боғланадиган пойабзалига тўлиқ ўхшаш бўлган янги моделдаги кроссовкаларни оммага тақдим этади. Бу ҳақда Interfax хабар берди.
Бундай кроссовкани режиссёр Роберт Земекис томонидан 1989 йилда суратга олинган фильмнинг иккинчи қисмида кўриш мумкин. Ушбу картинадаги воқеалар 2015 йилда бўлиб ўтади, шу туфайли компания Nike Air MAG кроссовкаларини шу йил чиқаришга қарор қилди.
Кроссовка ўзидан ёруғлик чиқаради ва ўтган йили патентланган автоматик боғланиш механизмига эга.
Изоҳ (0)