Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бугун Швейцариянинг Цюрих шаҳрида 2014 йилнинг энг яхши футболчисига «Олтин тўп» мукофотини топшириш маросими ташкиллаштирилади, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Йилнинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилишни уч нафар футболчи кутмоқда. Аниқроғи икки нафар футболчи. Чунки, асосий номзод сифатида кўрилаётган уч нафар футболчи – «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду, «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ва «Бавария» дарвозабони Мануэль Нойердан бири, аргентиналик Месси бу йилги тақдимотда ўзи ғолиб бўлишига ишонмаяпти.

У бу борадаги фикрларини испаниялик журналистларга баён қилган. «Бу йилги мукофотга ким эга чиқишини аниқ билмайман. ‘Олтин тўп’ ким бунга муносиб бўлса, ўша футболчига берилади. Роналду ва Нойер ҳам ажойиб мавсум ўтказишди», – деди Месси.

Шунингдек, у ўз жамоадоши Луис Суарес ҳам ўтган мавсумда «Ливерпуль» сафида ажойиб махсум ўтказганини айтган, ўз имкониятлари ҳақида эса, индамаган.

Эслатиб ўтамиз, Лионель Мессининг ўзи муқаддам бу мукофотга 4 маротаба 2009, 2010, 2011 ва 2012 йилларда эга чиққан.

Маълумот учун, ФИФА билан алоқаларини узган «Барселона» жамоаси бугунги маросимда қатнашмаслигини маълум қилган.

Бугун шунингдек, Цюрихда «Йилнинг энг яхши мураббийи», «Йилнинг энг яхши голи муаллифи», «Йил рамзий терма жамоаси» ҳамда «Йилнинг энг яхши аёл футболчиси» номлари ҳам эълон қилинади. Маросим Тошкент вақти билан 22:30 да бошланади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг олтита вилояти тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
Маҳаллий
Сенат саммити иштирокчиларини меҳмон қилиш республика бюджети учун 1 миллиард сўмга тушди
Дунё
Мўғулистонда намойишчилар ҳукумат саройига бостириб кирди (видео)