Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов россиялик журналистларнинг Осиё кубоги ҳақидаги саволларига жавоб берди, деб хабар беради «Uff.uz».
Денисов Ўзбекистон терма жамоаси мақсади финалга қадар етиб бориш эканини таъкидлади.
«Жиддий вазифа бўлмаганда, бу ерга келмаган бўлардик. Бизнинг мақсадимиз — финалгача етиб бориш. Шунинг учун ҳам барча рақибларга максимал масъулият билан қараймиз. Ахир бундай мусобақаларда ҳар қандай хато қимматга тушиши мумкин», — деди Денисов.
Виталий, шунингдек, КХДР устидан қозонилган ғалаба ҳақида ҳам гапириб ўтди.
«Рақиб охиригача курашди. 93-дақиқада улар бурчак тўпи тепди, биз иккинчи қаватда имкониятни бой бердик. Яхшиямки, бу вазиятда дарвозабонимиз Игнатий Нестеров тайёр турган эди. У жамоани сўнгги сонияларда дурангдан сақлаб қолди.
Нима бўлганда ҳам, биз ғалаба қозондик, энди Хитой билан ўйинда кейинги босқич масаласини ҳал қилишимиз лозим».
Изоҳ (0)