Андижон машинасозлик институти машинасозлик факультетининг 900 ўринга мўлжалланган янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
Факультетнинг янги ўқув биноси қурилиши Rich trade масъулияти чекланган жамияти бунёдкорлари томонидан амалга оширилди. 5 миллиард 961 миллион сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилган бинонинг атрофи ободонлаштирилди.
Бинонинг замонавий ўқув хоналари, ошхона ва спорт залида талабаларнинг пухта билим олиши, спорт билан шуғулланиши учун барча шароит мавжуд. Айниқса, махсус лаборатория хоналари Японияда ишлаб чиқарилган «Эпсон-1420» моделидаги интерактив видеопроекторлар билан жиҳозлангани талабаларнинг назарий ва амалий билимини уйғунлаштириш, техника ва технологиянинг энг сўнгги ютуқлари билан мунтазам танишиб боришига хизмат қилади.
Изоҳ (0)