Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШда президентликка сайловлардан олдидан ташкил қилинган кампания иштирокчиси Ким Чен Ин ва КХДР халқига очиқ хат ёзиб, Шимолий Корея етакчисига нисбатан суиқасд уюштирилиши ҳақида ҳикоя қилувчи Голливуднинг шов-шувли «Интервью» фильми учун узр сўради. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Фото: ТАСС

Фото: ТАСС

2016 йилги сайловларда қатнашиш учун ариза берган Мэттью Пиннавайя Оқ уйнинг амалдаги хўжайинини КХДРга нисбатан «ахлоқсиз сиёсат»да айблади.

«АҚШ президенти Барак Обама, Япониянинг Sony корпорацияси раҳбари Кажуо Ҳираи ва Американинг Sony Pictures Entertainment корпорацияси президенти Майкл Линтон КХДРга нисбатан ахлоқсиз сиёсат учун масъулдир», — деб ёзади Пиннавайя.

Унинг мактуби «Ҳурматли Ким Чен Ин» деган сўзлар билан бошланиб, унинг ўзи «чет эл етакчисига суиқасд уюштирилишини маъқулламаслиги» ҳақидаги таъкид билан якунланади.

Асл касбига кўра қимматбаҳо тошлар бўйича мутахассис бўлган 56 ёшли Мэттью Пиннавайя АҚШ президентлик сайловларида иштирок этиш учун 2014 йилнинг 20 июнида ариза берган. Бироқ ушбу расмий хатти-ҳаракат унинг исми сайлов бюллетенига киритилишига кафолат бермайди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Пабло Эскобар буйруғи билан портлатилган Boeing, «Невский экспресс» поездидаги теракт ва совет ҳукуматига қарши бошланган Слуцк қўзғолони. Кун хронологиясида 27 но...
Маҳаллий
Ўзбекистонда 175 кишининг паспортига IMEI кодлари ноқонуний рўйхатдан ўтказилгани аниқланди
Маҳаллий
Уй-рўзғор ишлари аёлларнинг иқтисодий фаоллигини туширади: Ўзбек аёлининг мартабага эришиш имкониятлари таҳлил қилинди