«Барселона»нинг афсонавий ҳимоячиси Карлес Пуйоль ҳам Андони Субисаррета кетидан клубни тарк этишга қарор қилди. Бу ҳақда «Stadion.uz» хабар берди.
2014 йил ёзида фаолиятини якунлаган 36 ёшли Пуйоль каталонияликлар спорт директори Субисарретанинг ёрдамчиси сифатида ишлаб келаётган эди.
«‘Барселона’ билан ҳамкорликни тўхтатишимни эълон қиламан. Шу уч ярим ой ичида кўп нарсани ўргандим, бунинг учун клубга миннатдорчилик билдираман, аммо энди бошқа иш билан шуғулланмоқчиман. Келажакда клубга қайтиш учун профессионал ва инсонийлик нуқтаи назаридан ривожланмоқчиман», − деб ёзади Пуйоль Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Изоҳ (0)