Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қатарнинг Доҳа шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида ўтказилаётган Осиё чемпионатида ўзбекистонлик ёш спортчилар 3 та кумуш ва 3 та бронза медални қўлга киритишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар қилди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Нуфузли мусобақа ғолиб ва совриндорларини Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси вакиллари, спорт жамоатчилиги, оммавий ахборот воситалари ходимлари кутиб олди.

Осиё чемпионатида дунёнинг йигирмага яқин давлатидан 200 нафардан зиёд спортчи иштирок этди. Унда Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Суннатилла Шокиржонов, Фарҳод Собиров, Азимжон Ғаниев каби спортчилар ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олишди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Трампнинг собиқ маслаҳатчиси президент сайловида қатнашишга тайёрлигини билдирди
Маданият
«Кунига 1 000 доллар топганда талаш бўлган ота кексайганда ҳеч кимга керак бўлмай қолди» — Бобомурод Ҳамдамовнинг келини оиладаги келишмовчиликлар ҳақида (видео)
Спорт
Бразилия терма жамоаси кетма-кет 8 марта мундиал чорак финалига чиқди