Тошкентнинг Шота Руставели кўчасида Lacetti автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳи аъзоларининг хабарига асосланиб «Kun.uz» маълум қилди.
Хабар муаллифининг ёзишича, «Фрегат» қаҳвахонаси яқинида содир бўлган авария натижасида автомобиль ҳайдовчиси ҳалок бўлган, автомобилда бўлган йўловчи аёл эса шифохонага олиб кетилган.
Фойдаланувчилардан бирининг маълум қилишича, аёл «Текстиль шифохонаси»га етказилган, ҳозирги вақтда реанимация бўлимига жойлаштирилган.
ЙТҲнинг бошқа тафсилотлари, хусусан, аварияга нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум.