Россия президенти Владимир Путин Россия армиясида хизматни ўташ тартибига ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қарорга имзо чекди, деб хабар бермоқда «Kun.uz» «Газета.ru»га таяниб.
«Хориж давлатлари фуқаролари бўлган ҳарбий хизматчилар уруш ҳолати, қуролли можаролар шароитларида умумқабул қилинган халқаро ҳуқуқ тамойиллари ва меъёрлари ҳамда Россиянинг халқаро шартномалари ва қонунчилигига мувофиқ ҳолда жанговар вазифаларни бажаришда иштирок этадилар», — деб айтилади қарорда.
Шунингдек, қарорда хориж фуқароси рус тилини эгаллаган бўлиши лозим, дея таъкидланган.
Тергов ёки суд остида бўлган, судланганлиги бекор қилинмаган ёки озодликдан маҳрум этилган ҳолатларда жазо ўтаётган хориж фуқароси билан шартнома тузилмаслиги айтиб ўтилади.
Изоҳ (0)