АҚШ президенти Барак Обама Sony Pictures компаниясига уюштирилган хакерлик ҳужумига жавобан КХДР ҳукумати аъзолари ва ташкилотларига нисбатан янги санкциялар киритиш имконини берувчи буйруқни имзолади, деб хабар бермоқда ТАСС.
Оқ уй вакилларининг қайд этишича, янги санкциялар шунингдек КХДРда инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг чекланиши сиёсати билан ҳам боғлиқ.
Дастлабки санкциялар Тоғ-кон саноатини ривожлантириш бўйича Корея савдо компанияси, Бош разведка бюроси, «Танган» савдо компанияси, КХДР раҳбарияти билан боғлиқ 10 нафар шахс, жумладан юқоридаги компанияларининг хорижий давлатлардаги вакилларига нисбатан жорий этилган.
Изоҳ (0)