Япония терма жамоаси футболчиси Макото Хасебе Осиё кубоги бошланиши олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди, деб хабар беради «Stadion.uz».
«Осиё кубогида яхши иштирок этиб, Бразилиядаги салбий натижалар учун мухлислар олдида ўз айбимизни оқламоқчимиз.
Осиё футболи савияси ошиб бормоқда. ЖЧда иштирок этган терма жамоалардан ташқари, Ўзбекистон, Қатар, Баҳрайн ва Иордания каби терма жамоалар билан ўйинлар осон бўлмайди. Яқин Шарқ жамоалари кучайиб бормоқда. Ўзбекистонни 5:0 ҳисобида ютадиган кунлар ортда қолган. Энди унақаси бўлмайди, ҳар бир ўйин оғир ўтади. Шунга қарамай, биз чемпионатда ғолиб чиқишга ташнамиз», — деди «Айнтрахт» футболчиси.
Изоҳ (0)