Жаҳонгир Позилжоновнинг қўшиқлари ва клиплари оригиналлиги билан доим бошқа ижодкорлардан фарқ қилиб туради. Бугун тақдим этилаётган янги тарона ҳам ана шулар қаторига киради, деб хабар бермоқда «Popcorn.uz».
Хонанда ўз ғояси асосида «Жамшид» номли қўшиқ яратди.
«Ўзбегим таронаси» радиосида илк марта жаранг сочган қўшиқ премьераси шов-шувли тарзда ўтди. Кўплаб тингловчиларнинг мақтовига эриша олган таронага видеоклип ҳам ишланди.
Жонрид Сагдиев томонидан тасвирга олинган видеода бир неча машҳур ижодкорларни учратиш мумкин. Қизиғи шундаки, улар ноодатий тарздаги образларни яратган, яъни Шоҳруҳхон, Жавлон Шодмонов, Шукрулло Исроилов ва «Уммон» гуруҳи йигитлари кексалик вақтида тасвирланган.
Изоҳ (0)