Янги йил байрами арафасида Тошкент шаҳрида истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фронт ортида меҳнат қилган фахрийларга байрам совғалари топширилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
«Ишлаб чиқилган иш режамизга асосан айни кунларда фахрийларни тиббий-ижтимоий, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда, — деди «Нуроний» жамғармаси Тошкент шаҳар бўлими раиси ўринбосари Ўткир Ёрматов. —Жумладан, Янги йил арафасида пойтахтимизда истиқомат қилаётган 600 нафардан зиёд Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ва фронт ортида меҳнат қилган фахрийларга совғалар улашилди.
Байрам совғаларини давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ‘Камолот’ ёшлар ижтимоий ҳаракати фаоллари нуронийларнинг хонадонларига бориб топширди. Уларнинг ҳолидан хабар олиниб, эзгу тилаклар билдирилди».
Изоҳ (0)