Москвадаги Уч вокзал майдонида рақсга тушган полициячи Россия Ички ишлар вазирлигининг Янги йил ролиги учун суратга тушгани маълум бўлди, деб хабар бермоқда LifeNews телеканали.
https://www.youtube.com/watch?v=H7ue9eaTP6U
Полиция ходими Фарел Уильямснинг Happy қўшиғининг ИИВ хори томонидан куйланган кавер-версиясига рақсга тушгани тасвирланган ҳаваскор видео интернетда пайдо бўлган эди. Гувоҳлар суратга олиш жараёнининг бир қисмини видеога олгани маълум бўлди.
Вазирлик ушбу роликни Янги йил арафасида чиқаришни режалаштирган. Рақсга тушган полиция ходимининг ўзи эса Россия Ички ишлар вазирлиги Ички қўшинлар Ашула ансамбли солисти эканлиги қайд этилган.
Изоҳ (0)