Филиппинда «Жангми» тропик бўрони сабаб юзага келган сув тошқинлари ва кўчкилар натижасида 29 киши ҳалок бўлди, 10 киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда маҳаллий маъмурият вакилларига асосланган Associated Press’га таяниб, «Kun.uz» хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу табиий офатдан ўтган йилги «Хаян» тўфонидан ҳали тикланиб улгурмаган вилоят ҳам зарар кўрган.
Шамоли соатига 65 километр тезликда ҳаракатланаётган ва 80 километргача бирдан кучаяётган «Жангми» бўрони 29 декабрь, душанба куни Минданао оролининг шимолий қисмига ёпирилган эди. Сув тошқинлари оқибатида йўллар ва кўприклар ишдан чиққан, минглаб аҳоли эса эвакуация марказларига кўчирилган.
Хабарларга кўра, ҳозирги вақтда қутқарув ишлари бошланган. Маълум бўлишича, Катбалоган шаҳри яқинидаги икки фургон ва олти уй кўчки остида қолиб кетган ва бунинг натижасида 12 киши ҳалок бўлган. Бироқ, қайд этилишича, фургонлардан ҳали ҳам овоз келмоқда.
Изоҳ (0)