GM Uzbekistan компанияси 2015 йилдан Daewoo Labo микровэнини серияли ишлаб чиқаришни бошлайди, деб хабар бермоқда «Podrobno.uz».
Қайд этилишича, 1991 йилдан буён ишлаб чиқариладиган ушбу автомобиль Suzuki Carry моделининг деярли айнан нусхаси ҳисобланади. 0,8 литрли двигатель ўрнатиладиган автомобиль Damas’га ўхшайди, фақат салон ўрнида кузов жойлашган. Машина 550 килограммгача юк кўтара олади.
GM Uzbekistan ушбу моделнинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажмини 5 минг автомобилга етказмоқчи. Ушбу лойиҳага киритилган инвестицияларнинг умумий ҳажми 15,1 миллиард сўмга баҳоланган.
Изоҳ (0)