Фарғона вилояти Учкўприк тумани Фурқат кўчасида жойлашган новвойхонада ишлаётган аёл бирга ишловчи дугонаси билан жанжаллашиб қолди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «Постда» нашри хабар бермоқда.
Жанжал орасида аёллардан бири дугонасининг қорнига пичоқ санчиб олди. Жабрланувчи олган жароҳати туфайли шифохонага ётқизилди.
Жаҳлига эрк берган аёл эса энди қонун олдида жавоб беради, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)