Андижон вилояти Жалолқудуқ тумани Ички ишлар бўлимининг навбатчи қисмига шу туманда яшовчи аёлнинг уйига босқинчилик уюштирилгани ҳақида хабар келиб тушди, деб хабар бермоқда «На посту» газетаси.
Аёлнинг уйига бостириб кирган номаълум шахс ундан барча жамғармаларини беришни талаб қилган. Аёл қаршилик кўрсатгач, жиноятчи унга ташланган ва ерга ётқизиб бўға бошлаган.
Бироқ аёлнинг қичқириқларини эшитган қўшнилар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берган. Жиноятчи ҳам шовқин кўпайиб кетганини фаҳмлаб, қонун ҳимоячилари билан юзма-юз келишдан ҳайиқиб жуфтакни ростлаган. Воқеа жойига етиб келган тезкор гуруҳ жиноятчини излаб топди. У шу туманда яшовчи 21 ёшли йигит эканлиги маълум бўлди.
Изоҳ (0)