Бугунги таомномада — чизкейк
Ушбу таомни тайёрлаш учун тахминан 1 соат-у 30 дақиқа вақт ва 45 805 сўм талаб этилади.
Зарур масаллиқлар:
- 450 г Филадельфия пишлоғи
- 150 г қаттиқ печенье
- 100 г шакар упаси
- 250 г қаймоқ
- 3 та тухум
- 100 г сарёғ
Тайёрланиши:
1. 150 г қаттиқ печеньени блендер ёрдамида майдалаб оламиз.2. Унга 100 г сарёғ солиб, хамир тайёрлаймиз.
3. Хамирни форманинг тубига текис қилиб ёямиз. Уни 200 даражагача қиздирилган духовкада 5—7 дақиқа давомида пиширамиз.
4. 450 г Филадельфия пишлоғини алоҳида идишга солиб, унга 3 та тухум, 100 г шакар упаси ва 250 г қаймоқни қўшамиз.
5. Масаллиқларни силлиқ массага айлангунига қадар яхшилаб аралаштирамиз.
6. Тайёр кремни формадаги хамир устига текислаб ёямиз.
7. Уни 100 даражагача қиздирилган духовкада 1 соат давомида пиширамиз. Чизкейк пишиб чиққач, уни олиб, ликопга соламиз ва таъбга кўра безатамиз.
Чизкейк тайёр. Ёқимли иштаҳа!
Ушбу пишириқни тайёрлашда фойдаланилган маҳсулотларни Korzinka.uz супермаркетларидан харид қилишингиз мумкин.
Уларнинг нархлари билан қуйидаги жадвалда танишишингиз мумкин. Нархлар 28 декабрь ҳолатига келтирилган.Рукн ҳомийси — Korzinka.uz супермаркетлар тармоғи.
Таомни тайёрлашда берган кўмаги учун Тошкентдаги RomAntica ресторани ва шахсан бош ошпаз Шуҳрат Исломовга миннатдорчилик билдирамиз.Рукнимизнинг кейинги сонларида ананас билан товуқ пиширамиз ва ошқовоқли судак тайёрлаймиз ҳамда улар билан Янги йил дастурхонини безатамиз.
Изоҳ (0)