Янги йилда Самарқанд шаҳри кўчаларида таксометрлар ўрнатилган таксилар пайдо бўлади. Бу ҳақда «Зарафшон» газетаси маълум қилди.
Масъулияти чекланган жамият шаклидаги «Дилшод транс сервис» автокорхонаси ходимлари бу ишга биринчи бўлиб киришдилар.
Корхона раҳбари Ғулом Бердиевнинг айтишича, айни пайтда жамият тасарруфидаги Nexia, Matiz, Damas русумли 80 та автоуловнинг йигирматасига шундай ускуналар ўрнатилди.
Бу эса йўловчи учун ҳам, ҳайдовчи учун ҳам қўшимча қулайлик туғдириб, хизмат кўрсатиш маданиятини оширади. Таксига ўтирган йўловчининг ҳайдовчи билан савдолашишига ҳожат йўқ. Чунки таксометрда хизмат ҳақи аниқ кўриниб туради.
Изоҳ (0)