Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили собиқ президент Михаил Саакашвилини Россия билан янги уруш бошлашга ундаётган халқ душмани деб эълон қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Собиқ президент, собиқ бош қўмондон Михаил Саакашвилига нисбатан бир неча айбловлар эълон қилинган. Унинг вакиллари Грузия ҳарбийларини Грузия фуқаролигидан воз кечиб, Грузия қуролли кучларидаги хизматни ташлаб кетишга ва Украинада жанг қилишга чақирмоқда, у ерда яхши ҳақ олиш мумкинлигини айтмоқда. Бу тўғридан-тўғри хоинлик ва хиёнатга чақириқдир.
Саакашвили Грузияда ҳам тартибсизликлар келтириб чиқариш, Грузияни яна Россия билан ҳарбий можарога олиб киришни истаб ҳаракат қилмоқда. Мен уни Грузиянинг ва грузин халқининг душмани деб ҳисоблайман», − деди Гарибашвили.
Изоҳ (0)