Ўзбекистонлик теннисчи Сабина Шарипова Туркиянинг Истанбул шаҳрида давом этаётган «Фьючерс» туркумидаги турнирнинг яккалик баҳсларида чорак финалга чиққан эди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Сабина Шарипова ушбу турнирнинг жуфтликлар мусобақасида бош совринга даъвогарлик қилмоқда.
Туркиялик Басак Эрайдин билан иккинчи рақамли жуфтликни ҳосил қилган Сабина тўғридан-тўғри чорак финал баҳсида кортга чиқди. Шарипова ва Эрайдин қирғизистонлик Ксения Палкина ҳамда германиялик Линда Пренкович жуфтлигидан 4:6, 6:1, тай-брекда эса 10:4 ҳисобида устун келди.
Энди улар финал чиптаси учун турнирнинг тўртинчи рақамли тандеми, туркиялик теннисчилар — Айла Аксу ҳамда Ипек Сойлу жуфтлиги билан ҳисоб-китоб қилади.
Изоҳ (0)