Россиянинг Воронеж вилоятидаги қишлоқлардан бирида 37 ёшли ўғил компьютер ўйинлари ўйнашига ҳалал бергани учун ўзининг 63 ёшли онасини ўлдирди. Бу ҳақда LifeNews ахборотига таяниб, «Кун» хабар бермоқда.
22 декабрга ўтар кечаси она компьютер ўйинлари ўйнаб ўтирган ўғлига навбатдаги бор танбеҳ берганида, ўғил шартта қўлига пичоқ олиб, онасининг белига санчиб олган.
Зарба шу қадар кучли бўлганки, аёл жароҳат натижасида бир неча дақиқа ичида вафот этган. «Ҳозирги вақтда ушбу ҳолат юзасидан тергов қўзғатилган. Эркак айбига иқрор бўлди», — деди вилоят тергов қўмитаси вакили.
Изоҳ (0)