Ўзбекистоннинг истеъдодли теннисчиси Сабина Шарипова Туркиянинг Истанбул шаҳрида давом этаётган «Фьючерс» туркумига кирувчи мукофот жамғармаси 10 минг АҚШ долларидан иборат турнирдаги иштирокини ғалаба билан бошлади, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Мусобақанинг биринчи рақамли теннисчиси ҳисобланган Сабина Шарипова илк даврада қийин ғалабага эришди. У қирғизистонлик Ксения Палкинага қарши кечган баҳснинг биринчи сетини 1:6 ҳисобида бой берди. Кейин 6:0 ҳисобида зафар қучиб, мувозанатни тиклади.
Ҳал қилувчи учинчи сет тай-брекка қадар давом этди ва унда Шарипованинг қўли баланд келди.
Изоҳ (0)