Хоразм вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан мўмай даромад орттириш илинжида пиротехника буюмларини ноқонуний равишда олиб киришга уринаётган сохта «тадбиркор»лардан бирининг қинғир қилмишларига нуқта қўйилди. Бу ҳақда Хоразм вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Урганчдан бўлган аёлга тегишли юклар ўрнатилган тартибда кўздан кечирилганда, бу аёл муқаддам ноқонуний йўллар билан олиб кирилган қиймати 30 миллион сўмлик пиротехника воситаларига тегишли биронта ҳам ҳужжатни тақдим қила олмади.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)