Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозори капитал реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
Фарғона шаҳар Марказий деҳқон бозорида замонавий шаҳарсозлик меъёрлари асосида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилди. Очиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари расталари, гўшт, иссиқ нон, озиқ-овқат маҳсулотлари каби ёпиқ павильонлар қурилиб, сотувчи ва харидорлар учун барча шароитлар яратилди. 1,5 минг тонна ҳажмдаги совутгич ишга туширилди.
Автомашиналар тўхташ жойи, хизмат кўрсатиш ва сервис шохобчалари бозор фаолиятини замонавий асосда йўлга қўйиш имконини яратди.
Бозорнинг очилиш маросимида Фарғона вилояти ҳокими Ш.Ғаниев сўзга чиқди.
Изоҳ (0)