Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғалаба қозониб, «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду чинакам маънода мукаммал натижани қайд этди, деб хабар беради «Stadion.uz».
Португалиялик юлдуз эндиликда клуб миқёсида қўлга киритиш мумкин бўлган барча нуфузли совринларни иккита клуб билан ҳам қўлга киритган футболчига айланди.
«Манчестер Юнайтед» ҳамда «Реал» либосида Роналду миллий чемпионатлар ғолиби, мамлакатларнинг кубок ва суперкубоклари соҳиби, ЕЧЛ ва клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати олтин медали совриндори бўлди. Шунингдек, индивидиуал мукофотлардан чемпионатдаги мавсумнинг энг яхши ўйинчиси, «Олтин бутса» ва «Олтин тўп» совринларини ҳам қўлга киритди.
Изоҳ (0)