Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов кутилмаганда жароҳат олди, деб хабар беради «Sports.uz».
Маълумотга кўра, Абрамов куни кеча машғулотлардан бирида ўйинчилари билан бараварига шуғулланиб, чап оёғини синдириб қўйган.
Жароҳат олган Абрамов дарҳол шифохонга етказилгач, унинг чап тўпиғига шикаст етгани маълум бўлди ва дарҳол гипсга солинди. Жароҳат жиддий бўлишига қарамай, Абрамов бугун, 20 декабрь куни эрталабдан қўлтиқ таёқларда яна машғулотларга киришган.
Вадим Абрамовга жамоани янги мавсумга тайёрлашда ёрдамчилари Марат Мифтахутдинов ва Андрей Микляев яқиндан ёрдам бермоқда.
Ҳозирги кунда жамоа бир неча ёш футболчиларни ўз кўригидан ўтказиб, келаси йил бўлиб ўтадиган ОЧЛ ва Ўзбекистон чемпионатига жиддий тайёргарлик кўрмоқда.
Маълумот ўрнида, 27 декабрь куни «Локомотив» Муборакнинг «Машъал» клуби билан назорат ўйинини ўтказади.
Изоҳ (0)